Марказий Осиёда Янги йил: энг кўп дам олиш кунлари — ўзбекистонликларда

Марказий Осиёда Янги йил: энг кўп дам олиш кунлари — ўзбекистонликларда

Тожикистон аҳолиси Янги йил байрам кунларида атиги бир кун дам олади: «Байрам кунлари тўғрисида»ги қонунга кўра, Янги йил байрам кунларида фақат 1 январгина дам олиш куни ҳисобланади, деб ёзади «ASIA-Plus».

Ўзбекистон аҳолисининг бу борада кўпроқ омади чопди: Янги йил шарафига ўзбекистонликлар кетма-кет беш кун — 2018 йилнинг 30 декабридан 2019 йилнинг 3 январигача дам олади. Қўшимча дам олиш кунлари жорий этилганлиги сабабли икки шанба — 2018 йилнинг 29 декабрь ва 2019 йилнинг 5 январь кунлари иш куни бўлади.

Қозоғистон аҳолиси Янги йилда тўрт кун дам олади. Қозоғистонликлар 30 декабрдан дам олишни бошлайди. 31 декабрь, 1 ва 2 январь кунлари ҳам байрам кунлари ҳисобланади.

Қўшни Қирғизистонда ҳам тўрт кун — 30 декабрдан 3 январгача дам олиш кунлари ҳисобланади. Туркманистонда ҳам Тожикистондаги каби Янги йилда атиги бир кун — 1 январь куни дам олишади.

Эслатиб ўтамиз, «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент фармони имзоланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!