Марказий Осиё спорт ўйинлари қайта тикланади

Марказий Осиё спорт ўйинлари қайта тикланади

14 феврал куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Марказий Осиё минтақасидаги 7 мамлакат — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Турканистон, Афғонистон ҳамда Эрон миллий олимпия қўмиталари бош котиблари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2021 йилдан бошлаб қатор спорт турлари бўйича Марказий Осиё ўйинларини ташкил этишга келишиб олинди.

Atameken business нашрининг ёзишича, ташаббус Қозоғистон МОҚ президенти Темур Кулибаев томонидан илгари сурилган.

Ҳозирда Марказий Осиё ўйинларига қайси спорт турларини киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Йиғилишда олимпия дастурига киритилган спорт турларидан ташқари олимпия дастурига киритилмаган маҳаллий спорт турларини киритиш таклифи илгари сурилди.

Эслатиб ўтамиз 1994 йилда Марказий Осиёнинг бешта мамлакати МОҚ раҳбарлари йиғилишида Марказий Осиё ўйинлари ташкил қилинган эди. Биринчи мусобақа 1995 йилда Тошкентда бўлиб ўтган. 2005 йилга қадар умумий ҳисобда 6 марта мусобақалар ташкиллаштирилган. Мусобақалар Тошкент (1995, 2005), Олмаота (1997), Бишкек (1999) ҳамда Душанбе (2003) шаҳарларида бўлиб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!