Марказий Осиё: қаерда қайси мессенжер оммалашган?

Марказий Осиё: қаерда қайси мессенжер оммалашган?

Географик жиҳатдан бир-бирига яқин жойлашганига қарамай, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон алоқа учун турли мобил дастурлардан фойдаланади. «Asia-Plus» бу давлатларнинг ҳар бирида қандай мессенжерлар яхшироқ ишлаши ҳақида батафсил маълумот тўплади.

Қозоғистон

Қозоғистонда мулоқот учун энг машҳур мобил дастур бу WhatsApp бўлиб, ундан мамлакат аҳолисининг 96 фоизи фойдаланади. Бундай маълумот Internews ва Search for Common Ground Kyrgyzstan томонидан келтирилган. Машҳурлиги бўйича ундан кейинги ўринларни Telegram (38 фоиз), Imo (28 фоиз) ва Viber (26 фоиз) эгаллаган.

Қирғизистон

Қирғизистонда ҳам биринчи ўринда WhatsApp туради. Бу мобил дастурдан қирғизистонликларнинг 85 фоизи фойдаланади. Ундан кейинги ўринларни эса Telegram (19 фоиз), Imo (18 фоиз) ва Viber (14 фоиз) эгаллаган.

Тожикистон

Тожикистонда кўпроқ видеоалоқа ривожланган мессенжерлар — Imo ва Viber оммалашган. Унинг мамлакатда машҳурлигини бу мессенжернинг Россияда ҳам кенг оммалашгани, шунингдек, интернети қиммат бўлган мамлакат учун бу қулайроқ экани билан ҳам изоҳлаш мумкин. Чунки трафикни тежаш мақсадида видео орқали мулоқот қилиш имконини беради.

ЎҚИНГ: Энг қулай ва хавфсиз мессенжерлар рейтинги билан танишинг!

Тожикистонликлар учун бу муҳожирликда юрган яқинлари билан мулоқот қилиш учун муҳим. Тожикистонликларнинг 61 фоизи Viber дастуридан, 47 фоизи эса Imo дастуридан фойдаланади. Машҳурлиги бўйича ундан кейинги ўринларни WhatsApp (28 фоиз) ва Telegram (14 фоиз) эгаллаган.

Туркманистон

Туркманистонда Япониянинг LINE мессенжери кенг фойдаланилади. Нима учун айнан бу дастур машҳурлиги тушунарсиз. Эҳтимол мамлакатдаги хабар алмашиши мумкин бўлган бошқа дастурларнинг ишламаслигидир. Мамлакат аҳолиси, шунингдек, Imo дастуридан ҳам фойдаланади.

Ўзбекистон

Ўзбекистонда узоқ вақт айрим мессенжерлар, шу жумладан Skype ва Viber ишламас эди. Ҳозирда бу муаммо ҳал қилинмоқда. Шу сабабли мамлакат аҳолиси орасида умуман бошқа мессенжерлар — Telegram ва WhatsApp, ундан кейин эса Imo машҳур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!