Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари кузда Тошкентда учрашишлари кутилмоқда

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари кузда Тошкентда учрашишлари кутилмоқда

Марказий осиё раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви жорий йилнинг кузида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон ҳукумати ушбу учрашувни Тошкентда баҳорда ўтказилишини режалаштирган, аммо у қолдирилган эди.

Хабарда айтилишича, 2019-йилнинг 18-июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти ва капитал бозори истиқболларига бағишланган тақдимот ўтказган. Тақдимотда мамлакатни ривожлантириш Стратегиясини амалга ошириш жараёни, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари ва Ўзбекистон – АҚШ муносабатларининг истиқболлари тўғрисида батафсил маълумот берилган.

Тақдимот доирасида АҚШ Президенти ёрдамчисининг ўринбосари Лиза Кертис Ўзбекистоннинг охириги 2,5 йилда ҳақиқий савдо ва транзит чорраҳаси сифатида қайта тикланаётган минтақадаги ўзгаришлар манбаига айланаётганлигини эътироф этган ва Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар минтақавий ҳамкорликни қайта тиклаганини таъкидлаган.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувини жорий йилнинг кузида Тошкент шаҳрида ўтказиш режалари мисол тариқасида келтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!