Марказий банк қошида Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади

Марказий банк қошида Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Марказий банк раиси ўринбосари Бекзод Ҳамроев маълум қилди:

 «2020 йилда 127 трлн сўм кредит ажратилган. Жорий йилда банк кредитлари сифатини ошириш вазифаси белгиланди.

Иқтисодиётда бизда долларлашув даражаси юқори, қарийб 50% атрофида. 2021 йилда кредитлар бўйича долларлашув 45% га тушириш вазифаси қўйилди.

2021 йилда валюта бозорида янгича онлайн платформа жорий қилиш, тадбиркорлар ва юридик шахслар учун банкларда валюта олди-сотдисини осонлаштириш режалаштирилмоқда.

Марказий банк қошида молия соҳасидаги Киберхавфсизлик маркази ташкил этилади».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!