Марказий банк “нақд пуллар” бўйича банкларга тавсиялар берди

Марказий банк “нақд пуллар” бўйича банкларга тавсиялар берди

Россия Марказий банки банклар томонидан нақд пулларни мижозларга бериш ва банкоматларга жойлаштиришдан аввал пул банкнотларини белгиланган муддатларда (вирусни қоғозда яшаш даври тугагунча, яъни ЖССТга кўра 4-5 кун) сақлаш бўйича кўрсатма берди.

Шунингдек, рециркуляция асосида (мижозлардан бир вақтнинг ўзида ҳам нақд пул қабул қиладиган ва ҳам берадиган, бунда бир мижоздан қабул қилинган банкнотлар бошқа мижозлар томонидан ечиб олиниши мумкин) ишлайдиган банкоматлардан нақд пулларни беришни иложи борича чеклаш масаласини қўйди.

Шу билан бирга, банкоматларни доимий равишда дезинфекция қилиб борилиши бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Ушбу тавсиялар коронавирус инфекциясини (COVID-19) нақд пулдан фойдаланганда тарқалишини минималлаштириш мақсадида берилаётгани таъкидлаб ўтилган, Марказий банк хабарида.

Хабар сўнгида, банклар ўз мижозлари эътиборини тўловларни устувор равишда нақд пулсиз шаклда (онлайн тўлов, карталар орқали контактсиз тўлов) амалга оширишга қаратишларини тавсия қилган.

Ҳурматли фуқаролар, тўловларни амалга оширишда онлайн банк хизматларидан фойдаланинг, нақд пулларни камроқ ишлатинг, банк кассаларида навбатда турманг!
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!