Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви 22 октябрь куни ўтказилган йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Марказий банкида навбатдаги Бошқарув йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов иштирок этиб, асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолгани ҳақида маълум қилди.

Ушбу қарор реал фоиз ставкалар ижобийлигини сақлаб қолиш, юзага келган вақтинчалик инфляцион хатарлар фонида иқтисодий фаолликни янада рағбатлантириш учун қулай шароитлар яратилиши ва ўрта муддатли даврда инфляция динамикаси янада секинлашиши ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган.

«Марказий банк инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11-12,5 фоиз даражасида сақлаб қолди ва Ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўради.

Асосий ставка бўйича келгусидаги қарорлар инфляциянинг жорий ва прогноз динамикасининг шаклланиши, шунингдек ички ва ташқи хатарларни баҳолаш асосида қабул қилинади», дейилади Марказий банк пресс-релизида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!