Марк Цукербергнинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди

Марк Цукербергнинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди

Дунёнинг энг бой инсонларидан бири, Facebook тармоғининг асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди.

“Bloomberg Billionaires Index” (BBI) маълумотларига кўра, Цукербергдан ташқари, Amazon бош директори Жефф Безос ва Microsoft бош директори Билл Гейтс ҳам 100 миллиард доллардан кўпроқ бойликка эга.

Шу билан бирга, қайд этилишича, сўнгги бир йилда Цукерберг 22 миллиард долларга, Безос эса 75 миллиард долларга бойишган.

Агентликнинг таъкидлашича, Цукербергнинг сармояси Facebook акцияларининг TikTok сервисига рақобатчи дастурнинг ишга туширилиши ҳақидаги хабардан сўнг кўтарилиши ҳисобига ошган.

5 август куни Facebook дунёдаги 50 дан ортиқ мамлакатларда Instagram Reels қисқа видео-хизмати ишга туширилганини эълон қилган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!