Марк Цукерберг "Facebook" ходимларига "iPhone"дан фойдаланишни тақиқлади

Марк Цукерберг "Facebook" ходимларига "iPhone"дан фойдаланишни тақиқлади

"Facebook" раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ мансабдорларидан фақат "Android" операцион тизимида ишлайдиган смартфонлардан фойдаланишни талаб қилди. Бу ҳақда "The New York Times" нашри хабар бермоқда.

Тахминларга кўра, бу қарор 2018 йил мартида "Apple" раҳбари Тим Кук "MSNBC"га берган интервюсида "Facebook"ни танқид қилганидан сўнг қабул қилинган.

Ўшанда Тим Кук "Facebook"ни шахсий маълумотларнинг чиқиб кетишига доир "Cambridge Analytica" компанияси билан боғлиқ можаро учун танқид қилган ва "Apple" фойдаланувчиларнинг “шахсий ҳаёти билан савдо қилмоқчи эмас”лигини билдирган эди.

"Facebook" компанияси вакиллари "The New York Times"да чиққан мақолага муносабат билдирди. Қайд этишларича, ходимлар ва раҳбарларнинг "Android"дан фойдаланишга ўтиши қўллаб-қувватланади, чунки бу “жаҳондаги энг оммабоп операцион тизим”. Шунга қарамай, "Facebook"нинг бир қатор менежерлари "Twitter"га "iPhone" орқали хабар ёзаяпти.

Manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!