Мариупол мэри: россияликлар босиб олинган ҳудудларда 10 минггача тинч аҳолини ноқонуний ҳибсга олди

Мариупол мэри: россияликлар босиб олинган ҳудудларда 10 минггача тинч аҳолини ноқонуний ҳибсга олди

Россия босқинидан кейин шаҳарни тарк этишга мажбур бўлган Мариупол мэри Вадим Бойченко ўн мингга яқин Мариупол аҳолисининг рус ҳарбийлари томонидан куч билан ушлаб турилгани ҳақида ёзмоқда.

"Тинч аҳоли босқинчилар томонидан ҳибсга олиниб, озодликдан маҳрум қилиш жойларига жўнатилган. Маълумки, шундай тўртта қамоқхона мавжуд: иккитаси Еленовкада, Донецк тергов изоляторида ва Макеевкада", — деб ёзади Бойченко Телеграм'да.

Мариупол атрофида тўртта филтрация лагери жойлаштирилган, уларда одамлар Россияга депортация қилинишидан олдин сақланади, дейди Мариупол мэрининг маслаҳатчиси Петр Андрюшченко.

Украиналиклар BBC журналистларига Россиянинг босиб олинган ҳудудларда жойлаштирган "филтрлаш нуқталари" ҳақида бир неча бор маълум қилган. BBCнинг қайд этишича, нашр суҳбатдошлари украиналиклар рус ҳарбийлари томонидан тор хоналарда сақланаётгани ва калтаклангани ҳақида маълум қилган.

Россия томони босиб олинган ҳудуддан ўтган ёки "филтрлаш" пунктларида сақланаётган украиналиклар ҳақида маълумот ошкор қилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!