Марио Гомес футболчилик фаолиятини якунлади

Марио Гомес футболчилик фаолиятини якунлади

Германиянинг «Штутгарт» клуби ҳужумчиси Марио Гомес футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Мавсум бошида «Штутгарт»нинг Бундеслигага чиқишига ишончим комил эди. Бу клуб, Германия ва футболчи сифатидаги сўнгги йилим бўлишига қарор қилдим», — дейди Гомес.

Ўз навбатида 34 ёшли футболчига «Бавария» ва «Штутгарт» клублари унинг ўйинлари учун миннатдорчилик билдирди.

Қайд этиш жоиз, германиялик ҳужумчи «Бавария»даги фаолияти билан машҳурликка эришган. Мюнхен клуби сафида у жами 113 та гол урган, уч бор Германия чемпиони бўлган, 2012-2013 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.

«Штутгарт» сафида эса Гомес 110 марта рақиблар дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, у «Фиорентина», «Бешиктош» ва «Вольфсбург» жамоаларида ҳам тўп сурган.

Германия терма жамоасида Марио Гомес 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида бронза медалига сазовор бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!