Марҳум Жасурбек Иброҳимов оиласига 14,6 минг доллар берилади

Марҳум Жасурбек Иброҳимов оиласига 14,6 минг доллар берилади

2017 йилда курсдошлари томонидан уриб ўлдирилган Жасурбек Иброҳимовнинг оиласига моддий ва маънавий зарар учун 139 млн сўм (тахминан $14,6 минг) бериладиган бўлди, деб ёзмоқда Zed News ахборот канали.

Гап нимада?

14 февраль куни Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди мажлисида шу қарорга келинган. Боровский коллежи собиқ ўқувчисининг ота-онаси зарар учун аввалига 650 млн. сўм (тахминан $70 минг) сўраган, аммо суд унинг маълум қисмини қоплашга ҳукм чиқарган.

Судда айбдор томон — қотил Исломбек Тўлагановнинг ота-онаси қатнашмаган.

Моддий зарар

Дори-дармон, адвокат, дафн маросими учун тўловлар, шунингдек, Жасурбекнинг акаси Қозондан Тошкентга келгани, ўқишини Ўзбекистонга кўчиргани, контракт пули учун сарфланган харажатлар.

Маънавий зарар

Жасурбек ўлимидан кейин ота-она оғир аҳволга тушиб қолган. Она ўсимталарни олиб ташлаш учун 2 марта операция бўлган, ота эса юраги билан боғлиқ муаммога дуч келган. Натижада Россиядан келган ака ота-она ва синглисини ўз қарамоғига олишга мажбур бўлган.

Суд хулосаси

Суд ёдгорлик ўрнатиш, адвокат ёллаш, аканинг Россиядан Ўзбекистонга келиб, ўқишини кўчиргани бўйича сарфланган пулларни инобатга олмаган. Судья моддий зарар учун 39 млн. сўм ($4,1 минг), маънавий зарар учун эса 100 млн. сўм ($10,5 минг) белгилаган. Бундан ташқари, бу пулларни тўлаш Тўлагановнинг ота-онасига эмас, унинг ўзига юклатилган.

Норози томон аппеляция беришга ҳақли. Ўшанда товон пули миқдори яна ўзгариши мумкин.

Background

2017 йил 3 майда Боровский коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов курсдошлари томонидан калтакланган. Уни оғир жароҳатлар билан шифохонага олиб боришган, 5 марта оғир жарроҳлик амалиёти ўтказилган, аммо 1 июнда у барибир ҳалок бўлганди.

Миробод туман ИИБ жиноий иш очган. Айбдор сифатида калтаклашда қатнашган 6 кишидан фақат биттаси — Исломбек Тўлагановга ҳукм ўқилган. Қолганлар гувоҳ сифатида хулоса қилинган. Тўлаганов 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

2018 йил декабрда, деярли 5 йил аввалроқ Тўлаганов колониядан озодликка чиққан ва унинг жазоси 4 йилу 5 ойлик жамоат ишларига алмаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!