Марадонанинг менежери: “У яшашни истамасди!”

Марадонанинг менежери: “У яшашни истамасди!”

Аввалроқ футбол афсонаси Диего Марадона 60 ёшида вафот этгани ҳақида ёзган эдик.

Собиқ футболчининг менежери Стефано Чечи унинг ўлими ҳақида фикр билдирди.

Стефанонинг айтишича, Диего бахтли яшамаган. Менежер собиқ футболчининг ҳаёти енгил кечмаганини такъидлади.

“У 17 ёшидаёқ ўзига ўхшамасди. Унга яқинлашиш жуда қийин эди. У билан боғлиқ яхши хотиралар қолди. Биз 20 йил бирга ишладик. Сўнгги йилларда у курашишни тўхтатди. У яшашни истамасди, у ҳамма нарсадан чарчади ва кетишга қарор қилди. Энди у ҳаммадан кўра яхши кўрган ота-онаси билан бирга бўлади. Энди Диего тинчланди”, – дейди Стефано.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!