Марадона дунёнинг энг кучли мураббийи ким эканлигини айтди

Марадона дунёнинг энг кучли мураббийи ким эканлигини айтди

Аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона Жозе Моуриньони жаҳоннинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.«Шубҳасиз, Моуриньо дунёнинг энг яхши мураббийи. Ҳар ҳолда мен учун шундай. Гвардиолага эса ҳурмат билан қарайман, у Йохан Кройффдан жуда кўп нарса ўрганди. Бир неча марта айтганман, Пеп тики-такани ўйлаб топмади, уни Кройфф кашф қилган. Ҳозир Гвардиола жаҳоннинг исталган футболчисини жамоасига қўшиб олиш имкониятига эга, улар билан эса тики-такада ўйнаш янада осон бўлади»,—дейди Марадона.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!