"Мақсад" фильмининг мақсади нима?

"Мақсад" фильмининг мақсади нима?

Пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи“да Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кўмагида суратга олинган “Мақсад“ номли бадиий фильм тақдимотига бағишланган маросимда фильм режиссёри Рустам Мелиевнинг фикрлари билан ўртоқлашдик:

– Ҳаётда ҳар бир инсон орзу ва мақсад билан яшайди. Фильм қаҳрамони Шоҳрух ҳам ана шундай ажойиб йигит. Шу билан бирга, ёш ва ўктам. Унинг гўзал рафиқаси, севимли иши, маълум даражада бойлиги, қисқа қилиб айтганда, беками-кўст ҳаёт кечириши учун шароит ва имконияти етарли эди. Бироқ... Қаҳрамонларимиз тақдири ва фильм якуни кўпчиликни қизиқтириши табиий. Огоҳликка чорловчи фильмни томошабинларнинг ўзи кўришини тавсия қиламиз. Уларнинг бу ижод маҳсулимизни қандай кутиб олиши, албатта, биз учун жуда муҳим.

Мазкур бадиий фильмнинг сценарий муаллифи Жамшид Асадов, асосий ролларни Сейдулла Молдаханов, Тоҳир Саидов, Бобур Йўлдошев, Нигора Каримбоева, Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабова каби актёрлар ижро этган. Экран асарини постановкачи оператор Диёр Адашев тасвирга олган.

Manba: uza. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!