Маошидан ғазабланган эркак раҳбарига граната отиб портлатди

Маошидан ғазабланган эркак раҳбарига граната отиб портлатди

Москвада маошидан норози бўлган чилангар-механик раҳбарига граната ташлади. Бу ҳақда 13 февраль пайшанба куни РЕН ТВ хабар бермоқда.

РЕН ТВ кўра, воқеа 12 февраль куни пойтахтнинг шарқида юз берган. Маст бўлган давлат бюджет муассасасининг ходими, ҳудуд раҳбарига келиб, маошидан норозилигини билдирган.

Раҳбар чилангардан кўчага чиқишни сўраган, у эса граната чекасини юлиб, раҳбари томонга ташлаш билан жавоб берган. Граната портлаб, участка бошлиғи граната парчалари билан оёғидан жароҳат олди.

Ҳодиса бўйича суриштирув ишлари ўтказилиб, барча ҳолатлари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан илгари Екатеринбургда суд тиш шифокорини 10,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Шифокор жазманини қўлбола бомба билан портлатишга уринган, аммо тасодифан бошқа бир аёл жароҳат олган. У кўчада қолдирилган портлаш мосламасини ахлат қутисига ташламоқчи бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!