Манфаатли билим

Манфаатли билим

Бир бадавлат одам ўғлини ўқишга берди. Ўғил етарли билим олиб уйига қайтгач, ота дедики:
– Ўғлим, энди тижорат билан ҳам шуғулланиб кўринг.

Ўғил карвонга қўшилиб йўлга чиқди. Чўлда кетаётганларида шернинг қўтосга чанг солиб йиқитганини кўрди. Шер ўлжасининг хаммасини ея олмади. Қорни тўйгач, нари кетди. Шунда пайт пойлаб турган қашқирлар ва қузғунлар ўлжанинг қолдиғига ташландилар.

Бу манзарани кўриб, ўғил ўйланди:
– Одам ҳам шер каби барча бойлигини еб адо қила олмайди. Отамнинг бойлиги кўп бўлгани ҳолда менинг тижорат йўлида сарсон юришимдан нима фойда. Ундан кўра отамнинг бойлигидан фойдаланиб, илм билан шуғулланганим дуруст эмасми?

Ўғил шу қарорга келиб изига қайтди ва мақсадини отасига айтди.
– Ўғлим, дуруст фикр қилмабсиз, – деди ота. – Мен сизнинг қолдиқларни еювчи қашқир ёки ўлаксахўр эмас, ўлжани қўлга киритувчи шер бўлишингизни истаб эдим. Токи, сиз қўлга киритган ўлжадан бошқалар ҳам фойда кўрсин.

Бу ибрат ўғлига маъқул келди. Отасига боқиманда бўлмай, ўзи ҳаракат қилиб топди, ўзи еб-ичди, бошқалар ҳам ундан манфаатланди. Шунинг баробарида илм билан шуғулланмоққа ҳам фурсат топди. Ўзи ҳам ўқиди, бошқаларни ҳам ўқитдиким, фазли-камоли юқори бўлди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!