Мандат қачон чиқиши маълум қилинди

Мандат қачон чиқиши маълум қилинди

Бу йил ҳам абитуриентлар неча балл тўплаганларини тест топширган кунининг эртасига билиши мумкин. ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов буни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, якуний жавоблар (мандат) имтиҳонлар якунланганидан кейин 1 ҳафта ичида эълон қилинади.

ДТМ мутахассиси Ғайрат Йўлдошевнинг аниқлик киритишича, мандат эълон қилиниши 26-27 август саналарига тўғри келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги имтиҳонлар 20 август куни бўлиб ўтади.

Апелляция аризалари 21 августдан 30 августгача қабул қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!