"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси "Реал" эътиборини тортди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси "Реал" эътиборини тортди

"Реал Мадрид" жамоани кучайтириш учун имкониятлар излашда давом этмоқда. Fichajes хабарига кўра, Мадрид гранди "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни нишонга олган. Англиялик футболчи Мадридда Карим Бенземани алмаштирадиган футболчи бўлиши мумкин.

Маркус Рэшфорд - "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси. “Қизил иблислар”нинг асосий таркибида ҳужумчи 322 та расмий ўйин ўтказган. Уларда Рэшфорд 101 та гол урди ва шеригларига 61 та самарали узатма берди.

Нуфузли Trasnfermarkt портали экспертлари 25 ёшли Маркус Рэшфордни 55 миллион еврога баҳоламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!