"Манчестер Юнайтед"га харидор чиқди

"Манчестер Юнайтед"га харидор чиқди

Ineos кимё компанияси раиси ва бош ижрочи директори сер Жеймс Артур Ретклифф "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Тhe Telegraph нашри хабар бермоқда.

Инглиз клубининг ҳозирги эгалари бўлмиш Глейзерлар оиласи яқин келажакда ўз активларини сотувга қўйишни режалаштирмоқда. Маълум қилинишича, агар унинг суммаси беш ярим миллиард евродан ошмаса, келишув муваффақиятли бўлиши мумкин.

Ўтган ёзда Ретклифф биринчи бўлиб "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш истагини билдирган эди.

“Қизил иблислар” айни дамда АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!