"Манчестер Сити" бош мураббийи Гвардиола: “Ҳеч ким футболчилар ҳақида ўйламаяпти!”

"Манчестер Сити" бош мураббийи Гвардиола: “Ҳеч ким футболчилар ҳақида ўйламаяпти!”

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйинларнинг интенсив тақвимига танқидий муносабатда бўлди, деб хабар қилмоқда BBC.

Гвардиоланинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси туфайли турнир жадвали ўзгартирилгани боис футболчилар жиддий босимларга дуч келишмоқда. Кўпгина чемпионатларда мавсумолди тайёргарлиги қисқартирилган, аммо учрашувлар вақти тезлашиб кетган.

«Ҳеч ким футболчилар ҳақида қайғурмаяпти. Премьер-лига, УЕФА, Англия футбол лигаси, шуларнинг ҳаммаси ўз бизнесини, ўз мавқеини ўйламоқда», - демоқда испаниялик мутахассис.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!