Манба: Янги таркибдаги Олий Мажлис палаталарининг илк қўшма мажлиси 21 январда бўлади

Манба: Янги таркибдаги Олий Мажлис палаталарининг илк қўшма мажлиси 21 январда бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг навбатдаги чақириқ илк қўшма мажлиси 21 январь, сешанба куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Унга кўра, янги сайланган депутат ва сенаторларга гувоҳномалар 19 январь куни топширилади. 20 январда эса Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг илк мажлислари бўлиб ўтади ва бу йиғилишларда Президент ҳар икки палата вакиллари олдида алоҳида-алоҳида чиқиш қилади.

21 январда эса парламент палаталарининг қўшма мажлиси ўтказилиб, унда Шавкат Мирзиёев маъруза қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, келаётган ҳафтада давлат раҳбари Олий Мажлисга мурожаатнома йўллайди. 2020 йил номи ҳам эълон қилиниши кутилаётган мажлис санаси ҳозирча номаълум.

Бошқа бир манба хабарига кўра, президент мурожаатномаси муносабати билан ўтказиладиган йиғилиш «Tashkent city» ҳудудидаги Халқаро конгресс-ҳоллда бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!