Манба: Туркманистон президенти ўлмаган, Германияга касал онасидан хабар олгани кетган

Манба: Туркманистон президенти ўлмаган, Германияга касал онасидан хабар олгани кетган

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов касал онасидан хабар олгани кетгани сабабли оммага кўриниш бермаяпти. Бу ҳақда мамлакат сиёсий доираларидаги манба маълум қилди.

Фото: Sputnik

«Президент ўлмаган, балки Германияга онасидан хабар олиш учун учиб кетган. Онахон 10 кундан бери оғир ҳолатда, тўшакка михланган», — дея аниқлик киритган манба.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида «Говорит Москва» Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаевга таяниб хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, Туркманистон президентининг ўлими ҳақида Ашхободда ишлайдиган бизнесменлар маълум қилган.

Кейинроқ Туркманистоннинг Россиядаги элчихонаси президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафоти ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади.

Ушбу хабарлар юзасидан расмий Ашхобод изоҳ берганича йўқ.

«Дарё» нашри Тошкентдаги Туркманистон элчихонаси билан боғланишга уриниб кўрди, аммо расмий телефон рақамлари бўйича қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!