Манба: Шомуродовнинг "Рома"даги эртаги якунланди. У жамоанинг "Тоттенхэм"га қарши учрашувида иштирок этмайди

Манба: Шомуродовнинг "Рома"даги эртаги якунланди. У жамоанинг "Тоттенхэм"га қарши учрашувида иштирок этмайди

Италиянинг "Рома" клуби шарафини ҳимоя қилаётган юртдошимиз Элдор Шомуродов тез орада римликлар сафини тарк этади. Бу ҳақда Match TV хабар берди.

Футболчимизнинг агенти Қаҳҳор Мўминовнинг таъкидлашича, футболчи Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби билан бўладиган ўртоқлик ўйинига клуб билан бирга бормайди. "Бу клуб билан келишилган ҳаракат, чунки Элдор яқин орада жамоасини ўзгартиради. Бу ижарами ёки доимий трансферми, ҳозирча аниқ эмас”, - деди Мўминов.

Эслатиб ўтамиз, Элдор “Рома”га 18 миллион евро эвазига "Женоа"дан трансфер қилинган ва 2026 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган эди. Рим клубида Жозе Моуриньо бошчилигида ўзбекистонлик ҳужумчи барча мусобақаларда 40та ўйин ўтказиб, 5та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!