Манба: Роналду январда "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин

Манба: Роналду январда "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин

Инсайдер Фабрицио Романо январ ойидаги трансфер ойнасида ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"дан кетишини истисно этмаяпти.

“Мен буни истисно қилмаган бўлардим. Агент Жорже Мендеш ечим топишга ҳаракат қилганда, у ўз йўлини топишини ҳеч қачон инкор эта олмайсиз”, деди Романо ўзининг подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатида португалиялик ҳали самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!