Манба: "Рома" футболчиси "Интер" билан 2 йиллик шартнома имзолади

Манба: "Рома" футболчиси "Интер" билан 2 йиллик шартнома имзолади

"Рома"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян "Интер" футболчисига айланди.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

33 ёшли арманистонлик миланликлар клуби билан 2024 йилгача шартнома имзолади ва у ерда мавсумига 3,5 миллион евро маош олади.

"Интер" Мхитаряннинг трансфери ҳақида тез орада эълон қилиши кутилмоқда.

Олдинроқ унинг "Рома"дан кетишига Чемпионлар лигасида ўйнаш истаги сабаб бўлгани маълум бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!