Манба: Осиё чемпионати-U23 саралаш ўйинлари Тошкентда ўтказилади

Манба: Осиё чемпионати-U23 саралаш ўйинлари Тошкентда ўтказилади

Кувайт футбол ассоциацияси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасидаги «D» гуруҳи ўйинларини қабул қилишни рад этгач, ушбу ўйинлар Тошкентда ўтказиладиган бўлди.

«Футболиум» каналининг ёзишича, КФА ушбу турнир баҳсларини қабул қила олмайдиган бўлгач, ОФК шошилинч равишда Кувайт ўрнига янги мезбон излаган ва Саудия Арабистони ҳамда Ўзбекистонга турнирнинг «D» гуруҳ ўйинларини ўтказишни таклиф қилган. Натижада, ушбу баҳслар Тошкентда ўтказилиши маълум бўлган.

«Саралаш турнири Тошкентда ўтади. Дастлабки ўйинлар 27 октябрь куни ўтказилади», - дея ёзади таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги каналида.

Маълумот учун, «D» гуруҳида Саудия Арабистони, Бангладеш ва Ўзбекистон иштирокидаги учрашувлар ўтказилиши белгиланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон Олимпия жамоаси ушбу мусобақага тайёргарлик кўраётган эди. Шу сабабли Про лига «А» гуруҳининг сўнгги учта тур ўйини ноябрь ойига кўчирилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!