Манба: Месси ва «ПСЖ» 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди

Манба: Месси ва «ПСЖ» 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди

Ёзда «ПСЖ» билан амалдаги келишуви якунига етадиган Лионель Месси кейинги фаолиятини Францияда давом эттиради, дея хабар бермоқда Diario Sport.

Манбанинг ёзишича, Париж клуби аргентиналик 35 ёшли форвард билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришган. Томонлар шартномани икки йилга узайтириб, Месси 2025 йилга қадар Париж клубида тўп суради. Қайд этилишича, Лионелнинг маоши оширилади. Янги келишув ҳақида яқин орада расмий хабар берилиши мумкин.

Аввалроқ, Месси ЖЧ-2022дан кейин қарорини ўзгартирмоқчи экани ва фаолиятини АҚШнинг «Интер Майами» клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, унга Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, 35 ёшли форвард 2021 йилдан буён Париж клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсум Лига 1да 15 ўйинда 8та гол ва 10та ассистга муаллифлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!