Манба: Месси ўзига янги жамоа топди

Манба: Месси ўзига янги жамоа топди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Каталония клубини тарк этишга қарор қилса, "Манчестер Сити" га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Fox Sports нашрининг аргентиналик журналисти Кристиан Мартин хабар берди.

Мартин бу маълумотни Каталония ва Aнглиядаги манбалари тасдиқлаганини ёзди. «Барча манфаатдор томонлар битим шартларидан қониқишади», – деди журналист.

Маълумот учун, 3 июль куни Месси "Барселона" билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди. Таъкидланишича, футболчи клубдаги муҳитдан чарчаган.

Бунгача каталонияликлар бош мураббийи Кике Сетьен футболчилар ишончини йўқотгани ҳақида хабар берилганди. Унинг клубдаги тақдири Испания чемпионатидаги натижаларга кўра маълум бўлади. Айни дамда "Барселона" биринчи ўриндаги "Реал"дан 4 очко ортда бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!