Манба: Месси кейинги мавсум «ПСЖ»га ўтади

Манба: Месси кейинги мавсум «ПСЖ»га ўтади

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси кейинги мавсумда жамоасини тарк этиб, Францияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда RMC Sport журналисти Даниэль Риоло хабар бермоқда. 

«Месси кейинги мавсумда «ПСЖ» сафига ўтади. Бу ҳазил эмас, жиддий», - дейди журналист.

Аввалроқ, Неймар кейинги йилда Месси билан бир жамоада тўп суриши мумкинлиги ҳақида гапирган эди. 

Маълумот учун, аргентиналик форварднинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!