“MAN” ҳайдовчиси ўзи зарар етказган хонадоннинг уйини таъмирлаб берди​

“MAN”  ҳайдовчиси ўзи зарар етказган хонадоннинг уйини таъмирлаб берди​

Воқеа Тўрақўрғон туманининг Қатағон қишлоғида содир бўлди. Тунги соат иккилар атрофида ўзининг “MAN” автомашинасида бораётиб бошқарувни йўқотган   ҳайдовчи А.Х. катта йўл ёқасида яшовчи Ҳолмамат Қамбаровнинг тураржой биносига кириб кетади. Ҳайриятки, хонадон эгалари шу куни  қариндошиникида меҳмонда бўлганлиги сабабли ҳеч кимга шикаст етмади.

Табиийки, хушёрликни йўқотган ҳайдовчига Ҳ. Қамбаровнинг жиддийгина шикаст етган уйини тиклаб беришга тўғри келди. Бугун хонадон аъзолари бекаму-кўст таъмирдан чиқарилган бинода ҳаёт кечиришмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
“Халқ сўзи”


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!