MAN дунё бўйлаб 25 фоиз ходимини бўшатмоқчи

MAN дунё бўйлаб 25 фоиз ходимини бўшатмоқчи

Германиянинг юк машиналар ва автобуслар ишлаб чиқарувчи MAN компанияси ўз фаолиятини қайта ташкиллаштириш доирасида бутун дунё бўйлаб 25 фоиз, яъни 9,5 мингга яқин ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда. 

Қайта ташкиллаштиришдан мақсад 2023 йилгача савдолар даромадлилигини 8 фоизга етказиш ва 1,8 млрд евро миқдорида харажатларни қисқартириш ҳисобланади.   
        
Компания март ва апрелда пандемия сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлган. Натижада компаниянинг биринчи ярим йиллик бўйича савдолари ҳажми 34 фоизга тушиб кетган, зарар эса 423 млн еврони ташкил қилган. Ваҳоланки, 2019 йил биринчи ярмида компания 248 млн евро миқдорида операцион даромад олган. 

Компания қайта ташкиллаштириш давомида иш ўринларини қисқартиришдан ташқари, конструкторлик ва ишлаб чиқариш тармоғини қайта қуришни режалаштирмоқда. Бунда компаниянинг Австриядаги Steyr Motors заводи келажаги муҳокамага қўйилади.

Ушбу янгиликлар ортида компаниянинг акциялари Франкфурт биржасидаги савдолар вақтида 3,26 фоизга арзонлашган. Умуман олганда, компания йил бошидан 29,5 фоиз қийматини йўқотган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!