Мальтада кенг кўламли блэкаут юз берди
Мальта ва қўшни Гозо оролида кеча кундузи электр таъминотида катта узилиш юз берди. 30 дан ортиқ аҳоли пункти электрсиз қолди. Уйлар ва меҳмонхоналарда кондиционерлар ишламай қолган, соҳилдаги барларда эса телевизорлар ўчган.
Электр таъминотидаги узилиш ҳақида аҳоли ва сайёҳлар оммавий равишда хабар бера бошлади. Мальтанинг Enemalta электр энергетика компанияси маълум қилишича, авария суюлтирилган табиий газ (СПГ) қурилмасидаги ускунанинг кутилмаганда ишдан тўхташи ортидан юзага келган. Энергия тизими барқарорлигини сақлаб қолиш учун айрим ҳудудларда электр таъминотини вақтинча ўчиришга тўғри келган.
Кўп ўтмай, электр таъминотини тиклаш учун захира энергия манбалари ишга туширилди. Айрим аҳоли пунктларида электр тахминан бир соатдан сўнг қайта берилган. Enemalta ҳозирча электр ишлаб чиқариш объектидаги носозлик сабабларини ўрганмоқда.
Мальтада сўнгги ҳафталарда бу биринчи жиддий блэкаут эмас. Август ойи охирида Гозо оролида бир нечта юқо