Малида юздан ортиқ одам ўлдирилди
Малида номаълум шахслар фулани миллатига мансуб 134 нафар одамни ўлдиришди, деб хабар берди Лента ру нашри.
Хабар берилишича, донзо миллатига мансуб либосда бўлган жиноятчилар шанба куни кечқурун Огассагу ва Велингара қишлоқларида яшовчи фулани миллатига мансуб аҳолини ўлдиришган. Ҳалок бўлган орасида қариялар, болалар, ҳомиладор аёллар ҳам бор. Қишлоқлар батамом йўқ қилинган.
Ҳозирда мазкур воқеага ойдинлик киритилмоқда.
Manba: darakchi.uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).