Малида теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Малида теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Малининг шарқидаги теракт оқибатида камида 21 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар беради.

Хабарда Тессит ҳудудидаги жангариларнинг ҳужуми оқибатида 17 ҳарбий ва 4 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бундан ташқари, 22 киши жароҳатланган, 9 киши бедарак йўқолган.

Мали ҳарбийларининг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот кучлари ўнга яқин жангарини йўқ қилган.

Ҳужум “Исломий давлат” ташкилотига алоқадор террорчилар томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!