"Малибу" ҳайдовчисининг дугоналари машина люкидан танасини чиқариб олган учун жаримага тортилди

"Малибу" ҳайдовчисининг дугоналари машина люкидан танасини чиқариб олган учун жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда давлат белгиси 01 Y 026 PB бўлган Малибу русумли автомашина салонидан аёл кишининг чиқиб олганлиги акс этган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни тахминан соат 21:30 ларда 1985 йилда туғилган М.Муқаддам ўзининг бошқарувидаги Малибу русумли (давлат рақами 01 Y 026 PB) транспорт воситасида КХАЙ кўчасида ҳаракатланаётган вақтида М.Муқаддамнинг дугоналари бўлган йўловчилар автомашина люк қисмидан танасини чиқариб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Муқаддамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисмига («Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш») асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!