“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари

“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари

Андижон шаҳрида пиёдалар йўлидан ўтаётган буви ва унинг икки набирасини катта тезликда ҳаракатланган Malibu уриб кетди, улардан иккиси воқеа жойида жон берди. Қурбонларнинг яқинларига кўра, Malibu ҳайдовчиси худди ўзи каби катта тезликда ҳаракатланган BMW билан пойга ўйнаб келаётган бўлган. Фожиадан кейингина бу жойга светофор ўрнатилган. Тафсилотлар – Kun.uz репортажида.

25 июн куни Асака туманида яшовчи 49 ёшли Саодатхон Солиева неваралари 4 ёшли Юсуфжон Солиев ва 6 ёшли Муҳаммад Исмоил Солиевни Андижон шаҳри Амир Темур шохкўчасида пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пайтда автоҳалокатга учради.

Катта тезликда ҳаракатланган Malibu уриб кетиши оқибатида буви ва невараси Юсуфжон воқеа жойида ҳалок бўлди, Муҳаммад Исмоил жарроҳлик амалиётини ўтаб шифохонада қолмоқда.

“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари

ЙТҲда вафот этган Саодатхон Солиева ва унинг невараси Юсуфжон Солиев

Malibu ҳайдовчисига ҳам, BMW ҳайдовчисига ҳам чора кўрилсин”

Хондамир Солиев, марҳум боланинг отаси

— 25 июн куни 16:00 ларда онам телефон қилиб ишдан бўшаган-бўшамаганимни сўради. Ҳали ишда эканимни айтганимда, ўғилларимни боғчадан ўзи бориб олишларини айтди.

Соат 18:00 ларда уйга келдим. Болаларим одатда дарвозани югуриб келиб очишарди. Ўша куни уйда негадир ҳеч ким йўқ эди. Хавотирланиб онамга 10-15 марта телефон қилдим, олмади. Кўнглим ғаш бўлди; рўзадор, иссиқда ҳушидан кетиб қолмадимикан дея турмуш ўртоғим билан машинага ўтириб боғча йўналишига қараб кетдик.

Шаҳарга кираверишда тумонат