Малайзияликлар Хоразм ва Бухорода кино тасвирга олади

Малайзияликлар Хоразм ва Бухорода кино тасвирга олади

Малайзиянинг «Aquila Emas Sdn Bhd» медия компанияси вакиллари ўзларининг Ўзбекистонга амалга оширган 10 кунлик ташрифи якунларига кўра, ўзбекистонлик шериклари билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар давомида биргаликда бадиий филм тасвирга олиш тўғрисида келишувга эришилган. Суратга олиш ишлари Хоразм ва Бухоро вилоятларининг чўл манзаралари, қадимий шаҳарлари ва такрорланмас меъморчилик обидаларида олиб борилади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси тўғрисида 6 серияли туристик телевизион дастурни яратиш ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, филмларни тасвирга олиш ишлари 2019 йилнинг бошига белгиланган.

Бадиий филм ва туристик телесериал Малайзиянинг етакчи телеканалларидан бири ТВ2да прайм-тайм вақтида эфирга узатилади. 10 миллиондан ортиқ аудиторияга эга ушбу канални нафақат Малайзия, балки Сингапур ва Бруней ҳудудида ҳам томоша қиладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!