Малайзияликлар бу йил энг тоза Ҳажни ўтказишмоқчи
2018 йилги Ҳаж мавсумида Малайзиядан 30 200 нафар зиёратчилар Макка ва Мадина шаҳарларига ташриф буюрдилар. Малайзиялик ҳожиларга Ҳаж хизматларини кўрсатувчи компания томонидан чиқинди учун халталар олиш ва ўзларига тегишли ҳудудни озода сақлаш таклифи берилди.
Малайзиянинг "Ҳаджаж" зиёрат фонди халқлар орасидаги "энг озода халқ" оммавий тадбирини ташкил этиш ва Минодаги чодирларнинг озода бўлишини таъминлашга оид ташаббус билан чиқди. «Gotong-royong» деб номланувчи оммавий машқлар Минодаги чодирларда ташкил этилади, ушбу машқлар малайзияликлар жамиятида жуда қадимий илдизга эга экани айтилган.
Бу оммавий тадбир орқали малайзиялик зиёратчилар 3 миллиондан ошиқ зиёратчилар яшайдиган Минони озода сақлашга ундайдилар. Тадбир Арофат ва Муздалифада ҳам давом эттирилиши қайд этилган.
Manba: azon.uz