Малайзиядаги ўзбекистонликлар Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга тайёр

Малайзиядаги ўзбекистонликлар Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга тайёр

Унда 40 дан ортиқ ўзбекистонлик, жумладан, Путра университети, Халқаро ислом университети, Ислом фанлари университети талабалари ва ўқитувчилари, Малайзиянинг Petronas, Google Malaysia, Data Micron Systems, Consolsys сингари етакчи компаниялари ходимлари иштирок этди.

Тадбир қатнашчилари Ўзбекистон банк тизими, иқтисодиёт, илм-фан, таълим, давлат бошқарувини инновацион ривожлантириш, туризм, ёшлар сиёсати ва шаҳарсозлик соҳаларида амалган оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар билан таништирилди.

Фото: ЎзА

Мулоқот чоғида иштирокчилар олий таълим тизимини такомиллаштириш, туризм салоҳиятини ривожлантириш, мактаб таълими ва давлат хизматларини тақдим этишга инновацион технологияларни кенг жорий қилиш масалалари бўйича фикр алмашди.

Ўзбекистон фуқаролари Малайзиянинг илғор тажрибасини амалиётга татбиқ этиш, турли тармоқлар бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда келгусида уларнинг Ўзбекистонда ишга жойлашиш механизмларини ишлаб чиқиш мақсадида республика вазирлик ва идоралари вакиллари ва хориждаги ўзбекистонликлар ўртасида видеоконференция шаклидаги учрашувни ташкиллаштириш таклифини билдирди.

Тадбирда Petronas давлат нефть компанияси ходими Улуғбек Рустамбеков Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илм-фан, таълим ва маданий фаолиятни амалга ошириши учун ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий шароитларнинг яратилиши ўзбекистонликларнинг Ўзбекистонга қайтишини кафолатлашини билдирди.

Data Micron Systems компанияси ходими Шарофиддин Файзиевнинг фикрича, Ўзбекистонда хорижда истиқомат қиладиган ўзбекистон фуқаролари билан ишлаш Концепциясининг қабул қилиниши, хорижий давлатлар олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ватанпарварлик туйғуларини кучайтириб, уларни келгусида давлат муассасаларига ишга жойлашиш мақсади билан Ўзбекистонга қайтишга ундайди.

Шунингдек, Ш. Файзиев, ўзбекистонликларнинг чет элда олий таълим олгани ва иш тажрибасига эгалигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонга қайтиши билан уларни ишга жойлаштириш механизмини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эканлигини билдирди. Келгусида амалиётга тадбиқ этиш мақсадида ўзбекистонликлардан олинган инновацион технологиялар тўғрисидаги маълумотларни узатиш ва сақлаш бўйича ягона базани яратиш зарурати алоҳида қайд этилди.

Учрашув якунида Малайзияда яшаётган ўзбекистонликлар бир овоздан халқ дипломатиясидан кенг фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётини ривожлантиришда уларнинг ҳам фаоллигини ошириш зарур деган тўхтамга келди. Ўзбекистонлик юқори малакали мутахассислар ватан равнақи йўлида мамлакат ижтимоий ҳаётининг турли соҳаларини такомиллаштириш бўйича ўз мутахассислиги ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ўз ишланмаларини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Манба: daryo.uz
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!