Малайзияда оммавий заҳарланиш кузатилди. Қурбонлар кўп

Малайзияда оммавий заҳарланиш кузатилди. Қурбонлар кўп

Бугун, 19 сентябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида алкоголm маҳсулотларидан заҳарланиш кузатилди. Расмийларнинг хабар беришича, бу ҳодисадан камида 21 киши вафот этган. Ўнлаб одамлар шифохоналарга ётқизилган. Уларнинг кўпи Осиё мамлакатлари фуқаролари бўлган. Ҳозирда маҳаллий полиция тергов ишларини бошлаб юборган.
 
Малайзияда алкоголь маҳсулотларига қўйиладиган солиқ катта бўлгани сабаб, қашшоқ ҳамда мигрантлар орасида арзон, қўлбола спиртли ичимликлар кенг тарқалган.
 
Соғлиқни сақлаш вазири Дзулкефли Аҳмаднинг айтишича, пойтахт Куала-Лумпур ва унинг ёндош ҳудудларида жами 57 та заҳарланиш ҳолати кузатилган. Ҳафта давомида бу рақам ошиши кутилмоқда.
 
Заҳарланганларнинг 5 нафари малайзиялик, қолганлари эса Бангладеш, Индонезия, Мьянма ва Непалдан келган мигрантлардан иборат.
 
Текширув ишлари жадал кетмоқда. Заҳарланишга асосий сабаб сифатида алкоголга қўшиладиган метанол моддасининг меъёрдан ортиқ ишлатилгани кўрсатилмоқда.
 
Ҳозирга қадар етти киши айбдор сифатида ушланган.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!