Малайзияда наушнигини телефонига улаган ўқувчи ток уришидан ҳалок бўлди

Малайзияда наушнигини телефонига улаган ўқувчи ток уришидан ҳалок бўлди

Малайзияда 16 ёшли ўсмир қувват олаётган смартфонига наушнигини улаганда, ток уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Ҳодиса Негери-Сембилан штатининг Рембау шаҳрида юз берган. Ўқувчининг онаси маълум қилишича, у тонгда полда ётган ўғлини кўриб, уни ухлаётган гумон қилган. Ишдан қайтганда эса уни уйғотишга ҳаракат қилган, шундан сўнг шифокорларни чақирган. Шифокорлар унинг чап қулоғида куйиш аломатларини кўрган, жасад ёриб кўрилгандан кейин эса ўсмир ток уриши оқибатида ҳалок бўлганлиги аниқланган.

Ўсмир қувват олаётган телефонга уланган наушникни таққан ҳолда ухлашга ётганлиги таъкидланмоқда. Боланинг суратлари хавфдан огоҳлантириш тариқасида ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланди.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!