Мактабларни онлайн таълимга ўтказишга ҳожат йўқ

Мактабларни онлайн таълимга ўтказишга ҳожат йўқ

Таълим муассасаларида иссиқлик таъминотини тўлиқ таъминлаш имконияти яратилган. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов маълум қилди.

Энергетика вазири ўқувчиларни онлайн таълимга ўтказиш ва мактабларни иссиқлик ва электр энергиясидан вақтинча узиш масаласига ойдинлик киритди. Қайд этилишича, ҳозирда бундай масалалар ўрганилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, мактаблар иссиқлик тизимидан узилган тақдирда ҳам, тизмлар музлаб қолмаслиги ёки авариявий ҳолатлар келиб чиқармаслиги учун қандайдир иситиш тизимлари фаолият кўрсатиб туриши керак бўлади.

“Масофавий таълимни бериш учун ҳам ўқитувчи иш жойига келиб, дарс тайёрлаши, тегишли инфраструктурадан фойдаланиши керак. Бундай чеклов киритишни ҳожати йўқ. Чунки ҳозирги кундаги мактаб, айниқса таълим муассасаларига яратиб берилган шароит, у ерда кўрилган чоралар иссиқлик таъминотини тўлиқ таъминлаш имкониятини беради”, дейди Жўрабек Мирзамахмудов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган тезкор йиғилишда умумтаълим муассасаларининг қиш мавсумини беталофат ўтказиш, мактабларда юзага келаётган муаммоли ҳолатлар ва уларнинг ечими муҳокама этилган эди.

Унда мактабларда иссиқлик билан муаммо юзага келса ҳамда ковид билан касалланиш ҳолатлари кўпайса маҳаллий ҳокимликлар билан келишган ҳолда ўқувчилар бир ҳафталик таътилларга чиқарилиши юзасидан тавсия берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!