Мактаблар олдида ўқувчиларни хавфсиз тушириш ва олиб кетиш зоналари ташкил этилмоқда
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида мактаблар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида болаларни транспорт воситасидан хавфсиз тушириш ва олиб кетиш учун махсус тўхташ жойлари ташкил этиш ишлари бошланди.
Дастлабки босқичда бундай зоналар:
— Юнусобод туманидаги 5-сонли мактаб;
— Шайхонтоҳур туманидаги 42-сонли мактаб олдида ташкил этилди.
Мазкур ҳудудларда транспорт воситаларининг қисқа муддатга тартибли тўхташи учун тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, йўл чизиқлари чизилди.
Ушбу ечим, аввало, мактабга келаётган ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, болаларнинг автомо