Мактабда электрон кундалик: қандай асосларда ота-оналар хусусий компания ҳисоб-рақамига тўлов қилиши керак?

Мактабда электрон кундалик: қандай асосларда ота-оналар хусусий компания ҳисоб-рақамига тўлов қилиши керак?

Электрон кундалик учун обуна мавзуси ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. АОКАда ўтган брифингда Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова шу масала юзасидан изоҳ берди:

«Халқ таълими вазирлиги ва «Kundalik» компанияси ўртасида давлат-хусусий шериклиги асосида шартнома имзоланган бўлиб, бунинг натижасида хусусий сармоя жалб этилган ҳолда, давлат бюджет маблағлари тежалади.

Тежалган давлат маблағлари мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга, яъни компютер ва интернет билан жиҳозлашга йўналтирилади.

«Kundalik» компаниясига тушган маблағлар — платформанинг техник инфратузилмасини сақлаш, уни ривожлантириш ва кенгайтириш учун сарфланади

«Кундалик» лойиҳаси тўлиқ «Kundalik» компанияси томонидан молиялаштирилади. Маблағлар дастурий таъминотни яратиш, ишлатиш ва сақлашга, тизимни бошқа мактабларда татбиқ этишга сарфланади».
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!