«Мактаб ва лицей битирувчилари ўқишга имтиҳонсиз кирадими?» Вазирлик муносабати

A A A
«Мактаб ва лицей битирувчилари ўқишга имтиҳонсиз кирадими?» Вазирлик муносабати

Ижтимоий тармоқларда 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зид.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

«Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради» дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!