Мактаб ўқувчисини тунаган талончилар қўлга олинди

Мактаб ўқувчисини тунаган талончилар қўлга олинди

Шу йилнинг 25 декабрь куни икки номаълум шахс Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани Азларсой маҳалласи ҳудудида мактаб ўқувчисини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, Самсунг мобиль телефонини олиб кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янги шаҳар маҳалласида яшовчи Ж.У. ва Ш.Ж.лар содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!