Мактаб ўқувчиси томоғидаги муаммолардан шикоят қилди ва мия саратонидан вафот этди

Мактаб ўқувчиси томоғидаги муаммолардан шикоят қилди ва мия саратонидан вафот этди

Британиянинг Бутл шаҳридан бўлган мактаб ўқувчиси ютиш жараёнида муаммоларга дуч келганидан сўнг, мия саратонидан вафот этди, деб ёзади The Mirror.

Саккиз ёшли Клаудия Каррик касалликнинг дастлабки белгиларини 2021 йил 11 февралда пайқади. Қиз онасига унинг томоғида шиш борлигини айтди ва ютиш қийинлигидан шикоят қилди. Худди шу куни Каррик касалхонага ётқизилган.

Alder Hey касалхонасида ўтказилган текширув натижасида беморнинг миясида суюқлик тўпланганлиги аниқланди. Aмалиёт давомида қизда даволанишга жавоб бермайдиган диффуз ички кўпикли глиома деб номланган ўсма пайдо бўлганлиги маълум бўлди.

16 февраль куни Клаудиянинг онаси Элисон Каррик қиз яқинда вафот этишини билиб қолди. "Касаллик жуда секин ривожланади, шунинг учун дастлаб сиз буни сезмайсиз, кейин эса агрессив аломатлар пайдо бўлади", деди марҳумнинг қариндошлари. Коронавирус туфайли чекловларга қарамай, оила Клаудия ўлимидан олдин июль ойида унинг ёнида бир неча кун ётди.

"Бизга агар февраль ойида қизимизни шошилинч равишда касалхонага олиб келмаганимизда, у ётган жойида комага тушиши мумкинлиги айтилганди", деб қўшимча қилди қариндошлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!