Мактаб ўқувчилари педофилни кутилмаган тарзда жазолашди

Мактаб ўқувчилари педофилни кутилмаган тарзда жазолашди

АҚШнинг Пенсильвания штатида икки ўқувчи қиз педофилни кутилмаган тарзда жазолади, деб хабар берди «TheMorningCall». 

Маълум қилинишича, 22 ёшли Кайл Кастер 14 ва 13 ёшли қизлар билан болалар боғчаси автотураргоҳида танишган. Бироз вақт ўтгач, «Snapchat» орқали 14 ёшли қизга беҳаё суратлар юборган ва бунга жавобан қиздан ҳам шундай суратлар юборишини сўраган. Мактаб ўқувчилари эса Кастерни жазолашга қарор қилиб, автомобилини бермаса, суратларини тарқатиш билан қўрқитишган.

Натижада 22 ёшли гумонланувчининг ўзи полицияга мурожаат қилиб, ўспиринлар устидан шикоят қилган ва жараён давомида барча ҳақиқат ошкор бўлган. Кастер ҳибсга олинган, аммо кейинчалик гаров эвазига қўйиб юборилган. Суд мажлиси 10 март куни бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!