“Мактаб директори рўмол ўраган ўқувчига қаматаман, дея қўрқитяпти...” мавзусидаги видеомурожаатга расмий муносабат билдирилди

“Мактаб директори рўмол ўраган ўқувчига қаматаман, дея қўрқитяпти...”  мавзусидаги видеомурожаатга расмий муносабат билдирилди

2020 йил 23 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Мактаб директори рўмол ўраган ўқувчига қаматаман, дея қўрқитяпти...” мавзусидаги ўқувчи-қизнинг видеомурожаати бўйича Избоскан туман халқ таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

 Мазкур видеомурожаатда қаматиш бўйича таҳдид қилганлиги келтирилган Андижон вилояти, Избоскан туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг директори вазифасини бажарувчиси Д.Отажонов фарзандини уйлаш мақсадида тўй маросими қилаётганлиги учун туман халқ таълими бўлими мудиридан рухсат сўраганлиги, шу сабабли 23 октябрь куни иш жойида бўлмаганлиги маълум бўлди. 
 Видеомурожаат йўллаган Избоскан туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг 11-б синф ўқувчиси Ибрагимова Жумагул Тоҳиржон қизи 2020 йил 23 октябрь куни соат 8-40 да мактабга келган ва биология, астрономия дарсларида иштирок этган. Соат 9-40 да бошланиши керак бўлган (3 соат) кимё фанига кирмасдан, ҳеч кимни огоҳлантирмасдан уйига кетган. 

Ҳолат юзасидан туман халқ таълими бўлими ва мактаб маъмурияти вакиллари, маҳалла фаоллари иштирокида хонадонга ташриф буюриб, онаси билан суҳбат ўтказилганда, карантиндан аввал фарзанди диний либосда эмас, ўта замонавий либосларда юрганлиги бўйича мактаб маъмурияти эътироз қилганлигини, ёз мавсумидан бошлаб қизининг кийиниш услуби кескин ўзгарганлигини, ижтимоий тармоққа қўйилган видеомурожаатдан эса умуман хабар йўқлигини таъкидлаб, фарзандини таълим муассасасининг талабларига мувофиқ таълим олиши лозимлиги бўйича тушунчага эга эканлигини билдирган. 
 

Суҳбат жараёнида ўқувчи-қиз астрономия фани ўқитувчиси дарс жараёнида унга мактаб формасига риоя қилишини, миллий менталитетимизга мос услубда кийиниш лозимлигини айтганлигини, лекин қизни либоси сабабли уни қаматиш ёки шунга ўхшаш чоралар қўллаш бўйича ҳеч қандай босим бўлмаганлигини, мактаб директорини бугун кўрмаганлиги ва у билан гаплашмаганлигини, мурожаат қилаётган вақтида ҳиссиётга берилган ҳолда қаматиш бўйича гап-сўзларни қўшиб юборганлигини билдирди. 
Вояга етмаганларнинг кийиниш услубига ота-оналари жавобгар эканликларини билдирган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунда ўқувчиларни мажбурий таълим олишини таъминлаш умумий ўрта таълим мактаблари ихтиёрида эканлигини маълум қиламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!